Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳоким тўғрисида ёлғон хабар берган шахс устидан жиноят иши қўзғатилди
Бухорода ҳокимнинг пора талаб қилганлиги тўғрисида ёлғон хабар берган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бухоро вилояти, Когон тумани. “Сиёз Поён” МФЙ, Ўзбакон қишлоғида яшовчи, “Бунёдкор Ғайбулла замини” фермер хўжалиги раҳбари, 1983 йилда туғилган Эргашев Намоз Ғайбуллаевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “1007” рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилади. У ўз мурожаатида Когон тумани ҳокими Йўлдош Жумаев фермер хўжалигининг банкдаги ҳисоб рақамига қўйилган тақиқни олиб ташлаш эвазига ундан 2.000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётганлиги тўғрисида била туриб ёлғон хабар бериб, ҳокимни оғир жиноят содир этишда айблаб, ёлғон хабар бериш жиноятини содир қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Эргашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 237-моддаси 2-қисми билан қўшимча айблов эълон қилинган.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025