Жаҳон | 09:45 / 04.07.2018
12315
1 дақиқада ўқилади

Цюрих аэропортида самолётни яшин урди

Фото: Twitter/Turkish Air News

Цюрих аэропортида SunExpress авиакомпаниясига қарашли “Боинг-737-800”  самолётини яшин урди, деб хабар берди JACDEC маркази.

Анталияга учишга тайёрланаётган самолёт яшин уришидан зарар кўрмаган ва парвоз амалга оширилган.

Цюрихда об-ҳаво ёмонлашиши ҳақида 2 июль куни огоҳлантириш эълон қилинганди. 3 июль куни шаҳарда кучли дўл ёғди. Автомобиллар ва қатор уйларнинг томлари шикастланганлиги хабар қилинмоқда.

Об-ҳаво шароитининг ноқулайлиги сабабли самолётлар бир қанча вақт давомида парвоз қила олмаган. Шунингдек, аэропорт биносига ҳам бир неча марта яшин урилган, деб хабар қилмоқда 20 Minutes нашри аэропорт матбуот котиби Соню Цохлингга таяниб.

Мавзуга оид