Light | 02:36 / 04.07.2018
29018
3 дақиқада ўқилади

Қандай қилиб компьютерда ишлаб соғлиққа зиён етказмаслик мумкин?

Кўз қизариши, букчайиб қолиш ва чарчоқ... Йўқ, бу даҳшатли фильмлардаги зомби эмас, шунчаки компьютерда ишловчи ва маслаҳатларга қулоқ тутмайдиган инсонларда кузатиладиган ҳолатдир. "Здоровье с Еленой Малышевой"да компьютерда кўп ишловчи кишилар учун керакли тавсиялар тақдим этилди.

1. Қулай кресло сотиб олинг

Фото: shutterstock

Оддий стул тўғри келмайди. Қоматга зиён етказмаслик учун махсус анатомик компьютер креслосини сотиб олиш керак. У ўртача қаттиқликда бўлиши керак, стулнинг баландлиги ва суянчиғини бошқариш имкони бўлиши мақсадга мувофиқдир. Креслонинг билак қўйиладиган жойи кенгроқ бўлиши айни муддаодир.

2. Ноутбукдан кўра стационар компьютер яхшироқ

Ҳар ҳолда соғлиқ учун. Ноутбукда ишлаш давомида қўллар нотўғри жойлашган бўлади, умуртқа поғонаси ғилдиракка ўхшаб букчайиб қолади, экранга нотўғри бурчак остидан қарашга тўғри келади. Агар танлаш имкони бўлмаса, ноутбук учун махсус жиҳоздан фойдаланинг. Уни шундай жойлаштирингки, монитор кўзларингиз тўғрисида, лекин 50 см масофада (олдинга чўзилган) бўлсин.

3. Ҳаракатда бўлинг

Куни бўйи компьютер қаршисида ўтирсангиз, организмингиздаги қон циркуляцияси бузилади. Айниқса, тананинг пастки қисми жабрланади - бу эса бавосил, умуртқа чурраси ва бўғин касалликлари билан хавф солади. Доимий интеллектуал таранглик эса кўз ва мия мушаклари босими билан бирга бош оғриғи ва сурункали стрессга олиб келади.

Буларнинг барини четлаб ўтиш учун камида 60 марта танаффус қилинг. Имкон бўлса, тоза ҳавода сайр қилинг. Олимлар ҳатто 15 дақиқа пиёда сайр қилиш яна 2 соат ишлашга куч беради, деб ҳисоблашади.

4. Ёруғликни тўғри танланг

Фото: shutterstock

Дераза қаршисида ишламанг, шунда кўзингиз толиқмайди. Умуман олганда, ёруғлик сунъий бўлгани яхшироқ - албатта, қуёш яхши кайфият бағишлайди, бироқ у доим ҳам бирдек нур сочмайди.

Ёруғлик кам бўлгандан кўра кўпроқ бўлгани маъқул. Қоронғуликда кўзлар ёқимсиз контрастга кўникишига тўғри келади: ёрқин экран ва тўқ рангли фон. Кечки пайт ва тунда албатта чироқни ёқинг.

5. Ортиқча нарсаларни олиб ташланг

Агар сиз компьютерингиз ёнида кактус ёки овқат солинган ликопча туришига одатланган бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда уларни орқароққа қўйишга ҳаракат қилинг. Иш столи устида ортиқча нарсаларнинг туриши  сизни чалғитади. Шунингдек, қўлларни тўғри тутиш ҳеч кимга халақит бермайди. Қўллар столнинг устида бўлиши керак, акс ҳолда бўғинлар билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин.

Мавзуга оид