Хотин-қизлар қўмитаси раиси каттақўрғонлик аёлнинг таҳқирланишига қарши чиқди
Республика хотин-қизлар қўмитаси аёллар билан, у қандай хато қилиб қўйганидан қатъий назар, бундай муносабатда бўлишга мутлақо қарши. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай баёнот билан чиқди.
«Самарқандлик аёл билан бўлган воқеа - бу албатта, ҳеч қайси одоб ва аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайди. Аввало гап шу «эркак» тарбиясининг даражаси тўғрисида бўлиши керак.
Бу ҳолат мутлақо ички ишлар идоралари фаолиятига дахлдор эмас, аксинча, бу нуфузли вазирлик ўз сафларини нопок, қўпол ходимлардан тозалаяпти.
Республика хотин-қизлар қўмитаси аёллар билан, у қандай хато қилиб қўйганидан қатъий назар, бундай муносабатда бўлишга мутлақо қарши! Биз барча аёлларимизни ҳимоя қилиш борасида ўз фаолиятимизни олиб бормоқдамиз. Ҳозирги кунда оилада, меҳнат жамоасида, кўча-куйда аёл зўравонлик қурбони бўлса, биз албатта уни ҳимоя қиламиз.
Бу борада ҳар бир туманларимиз ва шаҳарларда аёлларга ёрдам берадиган марказлар ташкил қилинмоқда, шу билан бирга зўравонликнинг олдини олишга қаратилган махсус қонун яратилиши устидан ҳам иш олиб борилмоқда.
Мазкур воқеа барча хотин-қизларимизнинг нафратини уйғотди, буни ижтимоий тармоқлардаги қизғин муҳокамалар кўрсатмоқда.
Биз Бош прокуратура томонидан қўзғатилган тергов иши якунларини кутамиз ва шу аёлнинг муаммоси билан албатта шуғулланамиз», дейилади баёнотда.
Мавзуга оид:
Мавзуга оид
22:55
Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши курашда иштирокини давом эттиради — Танзила Норбоева
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024