Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7500 доллар эвазига талабаликни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББга 7 500 АҚШ доллари эвазига Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб киришга ваъда берган Ш.Нурмуҳаммад (исми ўзгартирилган)га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, унинг қариндоши ариза берган. Бу ҳақда бошқарма расмий сайтида маълум қилинди.
Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси - 26 ёшли Ш.Нурмуҳаммад қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- («Фирибгарлик») ва 211- («Пора бериш») моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025