Спорт | 12:50 / 15.07.2018
17494
1 дақиқада ўқилади

Фазлиддин Ғоибназаров профессионал рингдаги ғалабали сериясини давом эттирди

Бугун, 15 июль куни тонгида бир йўла уч нафар ўзбекистонлик профессионал боксчи АҚШда навбатдаги жангларини ўтказди.

Дастлаб Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров америкалик боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилди.

Тўлиқ давом этган жангда ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди.

Ҳакамлар қарорига кўра Фазлиддин Ғоибназаров 78:74 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача проф рингда тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганди (2тасида нокаут билан). Унинг рақиби учун эса бу илк мағлубият бўлди, у шу вақтгача бешта жанг ўтказиб, барчасида рақибларини мағлуб этганди (4тасида нокаут).

Шу тариқа, Ғоибназаров ғалабали сериясини давом эттирди.

Мавзуга оид