Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Шаҳрам Ғиёсов рақибини илк раунддаёқ нокаутга учратди
Бугун, 15 июль куни тонгда бир йўла уч нафар ўзбекистонлик профессионал боксчи АҚШда навбатдаги жангларини ўтказди.
Дастлаб, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров америкалик боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилган бўлса, Ўзбекистоннинг иккинчи вакили, Рио-2016 Олимпиадаси финалчиси Шаҳрам Ғиёсов нокаут билан ғалаба қозонди.
У мексикалик Даниэль Эчеверрияни биринчи раунддаёқ полга қулатди.
Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди. У бундан аввалги икки жангнинг биттасида ҳам нокаутли ғалабага эришганди.
Мексикалик рақиб эса анча тажрибали боксчи ҳисобланарди. У шу вақтгача 24та жанг ўтказиб, уларнинг 19тасида ғалаба қозонган (17таси нокаут), 5та жангда мағлубиятга учраганди (2таси нокаут).
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025