Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Суриядан “Оқ каскалилар”ни эвакуация қилмоқчи – ОАВ
АҚШ, Канада ва Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан Буюк Британия ва Франция Суриядаги “Оқ каскалилар” ташкилоти аъзолари ва уларнинг оилаларини эвакуация қилиш режасини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда CNN маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, гап мингга яқин “оқ каскалилар” ва улар оилаларини бошқа давлатларга, мисол учун Канада, Буюк Британия ёки Германияга жўнатиш ҳақида кетмоқда. Манбанинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп бу масалани НАТО саммитида кўтарган. Ғарб давлатлари делегациялари Трампни бу масалани Исроил ва Иордания билан муҳокама қилиш кераклигига кўндиришган.
Бундан ташқари, “Оқ каскалилар”нинг хавфсизлигини таъминлаш Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашувидаги мавзулардан бири бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ “Оқ каскалилар”га 6,6 млн доллар ажратишини маълум қилганди. Давлат департаментида таъкидланишича, Вашингтон Суриядаги ихтилоф бошлангандан бери 100 мингдан кўпроқ ҳаётни сақлаб қолган “Оқ каскалилар”ни қатъиян қўллаб-қувватлайди.
Ташкилот сиёсий нейтраллик ва қуролланган ҳаракатларга дахлсизлик важи остида Суриянинг тинч аҳолисини ҳимоя қилишни ўз мақсади деб атайди. Интернетда охирги йиллар оқ каскадаги одамлар вайроналар остидан болаларни қутқараётгани видеолари пайдо бўлган. Бироқ шу билан бирга улар “жабрланувчилар”ни грим қилиб, уларга ким қаерда қандай ҳолатда ётишини уқтирганча кимёвий ҳужум оқибатларини саҳналаштираётган видеолар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, суриялик журналистлар “қутқарувчилар” қурол билан ва ҳарбий кийимда бўлган бир қатор фото ва видеоматериалларни намойиш қилишган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025