Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киройи велосипед ихтироси: у энди занжирсиз ҳаракатга келтирилади — видео
Даниянинг CeramicSpeed компанияси занжирлардан холи ва Driven тезлик трансмиссиясига эга велосипеднинг ишчи концептини тақдим қилди.
Ишлаб чиқарувчилар янги трансмиссиянинг самарадорлик кўрсаткичи 99 фоизга тенг эканлигини таъкидлашмоқда.
Янги трансмиссия велосипеднинг валли трансмиссиясининг турли кўринишларидан иборат бўлиб, тезликларни ўзгартириш имкониятини назарда тутади. Ҳаракатга келтирувчи ва тортувчи «юлдузчалар» бутун текис доира бўйлаб тенг тақсимланган илмоқларга эга диск кўринишида тайёрланган.
Ишлаб чиқарувчи трансмиссия минг ваттдан зиёд қувватни узатишга мўлжалланиб тайёрланганини таъкидламоқда. Таққослаш учун: оддий пойга чоғида велосипедчи томонидан кучга келтириладиган ўртача қувват 250 ваттга тенг.
Driven трансмиссияси синовларнинг бошланғич босқичини ўтамоқда. Унинг ёғингарчилик ва лойгарчилик вақтида қандай ишлаши, юкламаларнинг ўзгаришига қандай чидаб бериши ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди
10:30 / 22.03.2025
Олимлар об-ҳавони тезроқ ва аниқроқ башорат қилиш усулини ишлаб чиқди
15:11 / 27.02.2025
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди
12:07 / 22.02.2025