Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон импорти экспортдан кўп
Ўзбекистоннинг 2018 йил январь - июнь ойлари учун ташқи савдо айланмаси 17,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди. Шу жумладан – экспорт 7,8 миллиард доллар, импорт – 9,9 миллиард долларни ташкил қилди. Ташқи савдо сальдоси минус 2,1 миллиард долларга тенг, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республигаси Давлат статистика қўмитаси.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан энерготашувчи ва нефть маҳсулотлари экспорти 78,5%га ошган. Шундан, табиий газ экспорти 1,9 баробар, химия саноати маҳсулотлари 5,3%га, пластмасса ва ундан ишланган маҳсулотлар экспорти 18,7%га кўпайган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти мева-сабзавотлар етказиб беришнинг 73,4%га кўпайиши ҳисобига 58,9 %га ошган.
Импортнинг асосий таркибини машина ва ускуналар 33,8%, химия саноати маҳсулотлари 11,5 % ташкил қилади.

Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
12:26 / 02.05.2025