Ўзбекистон | 13:10 / 17.07.2018
14487
1 дақиқада ўқилади

Жорий йил Тошкент давлат юридик университетига қанча абитуриент ҳужжат топширгани айтилди

Жорий йилнинг 15 июнидан 15 июль кунига қадар давом этган абитуриентларнинг Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш жараёни ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими KUN.UZ’га маълум қилмоқда.  

2018/2019 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетига ўқишга ҳужжатлар синов тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинган. Бунда абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор ҳужжатлар қисқартирилди ва атиги 2 та ҳужжат паспорт ва ўрта ёки ўрта махсус таълимни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилди.

Мазкур қулайликлардан фойдаланган 7050 киши Тошкент давлат юридик университетига ҳужжат топширди.

Ўзининг самараси ва фуқароларнинг мамнуниятига сабаб бўлган бу қулайлик 2019 йилда барча олий таълим муассасаларига нисбатан қўлланилиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид