Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш президент жамғармаси ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси, Молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда икки ой муддатда илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш президент жамғармасини унинг “Ипотека банк” АТИБда 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ҳисобрақамларини очган ҳолда ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори лойиҳасини киритади.
Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
ижтимоий-иқтисодий соҳани янада ривожлантириш мақсадида илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини жадал ва кенг жорий қилиш;
илмий ва илмий-техник фаолиятни юқори технологик тадбиркорлик стартап-лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш орқали амалий натижаларга эришиш учун йўналтириш;
тадқиқотларни амалга оширилаётган стартап-лойиҳаларда таъсисчи сифатида иштирок этиш орқали тижоратлаштириш даражаси юқори бўлган маҳсулотлар ва технологияларни жадал ишлаб чиқишга йўналтириш.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, шу жумладан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини баҳолаш ва танлашнинг аниқ мезонларини назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини киритади.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025