Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Суриядаги базасига дронлар ҳужуми рўй берди
Суриядаги россиялик ҳарбийлар жойлашган Хмеймим базасига учувчисиз учиш қурилмалари орқали икки марта ҳужум уюштирилди. Авиабаза ходимлари маълумот беришича, дронлар уриб туширилган.
«22 июль куни тонгида аэродром ташқарисидан шимолий-ғарбий йўналишда кириб келаётган номаълум учар жисм уриб туширилди», — деган манба.
Биринчи ҳужум эса шанба куни содир этилган. Дрон 21 июлга ўтар кечаси номаълум кучлар назоратидаги ҳудуддан учирилган.
Икки ҳолатда ҳам жабрланувчилар йўқлиги айтилган.
21 июль куни Россия ҳарбийлари суриялик аскарлар билан ҳамкорликда мамлакат шимолидаги Латақия провинциясида 16 июль куни Хмеймим базасига амалга оширилган ҳужумга жавобан амалиёт бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
21:36 / 20.05.2025
Ўзбекистонлик жангарилар Сурияда Россия ҳарбий базасига ҳужум қилди – ОАВ
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025