Жаҳон | 22:34 / 23.07.2018
4125
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон коинот қурилмалари учун қуёш батареялари ишлаб чиқариши маълум қилинди

Фото: depositphotos

Ҳиндистон АҚШда коинот қурилмалари учун қуёш батареялари панелларини ишлаб чиқариш технологиясини харид қилди ва бу батареяларни мустақил равишда ишлаб чиқармоқчи. The Times of India нашрининг маълум қилишича, бу миллий коинот дастурини ривожлантиришдаги навбатдаги қадамдир.

“Бугун биз тўлиқ АҚШ импортига боғлиқмиз. Ҳозирдаёқ бу қуёш батареяларини улгуржи сотиб олишда баъзи чекловларга дуч келмоқдамиз. Агар бу муҳим қисмларнинг импорти бирор сабабга кўра тўхтаб қолса, унда бизнинг сунъий йўлдош дастуримиз боши берк кўчага кириб қолади. Импортдан боғлиқликни камайтириш учун биз қуёш батареяларни шу ерда ишлаб чиқаришга қарор қилдик”, деб айтган Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти раҳбари Кайласавадива Сиван. Унинг таъкидлашича, сунъий йўлдошни ишлаб чиқариш учун 1,5 мингтадан 10-15 мингтагача қуёш батареяси талаб этилади. Бу батареяларсиз эса сунъий йўлдош тезда коинот чиқиндисига айланади.

Нью-Деҳли миллий коинот дастурини фаол ривожлантирмоқда. 2017 йилда ҳинд сунъий йўлдошларининг учирилишини 2 баробарга кўпайтириш ва яқин 5 йилда коинотга 60 та қурилма олиб чиқиш режалаштирилаётгани маълум қилинган. Ҳиндистон 2017 йилда коинот тадқиқотларига харажатлар бўйича АҚШ, Хитой, Россия ва Япониядан кейин 5-ўринга кўтарилиб олган.

Мавзуга оид