Жаҳон | 15:47 / 24.07.2018
8053
1 дақиқада ўқилади

Гренландияда айсберг қишлоқ аҳлига таҳдид солмоқда

Иннаарсит қишлоқ аҳли муз бағрида қолиб кетганларида қандай эҳтиёт чораларини кўриш кераклигини жуда яхши билишади. Ғарбий Гренландиянинг кичик оролида қиш жуда узун ва қоронғу ўтади. Бу пайтда одамлар муз қатламини ёриб балиқ овлаш билан машғул бўлишади.

Бу йилнинг ёзи 50га яқин ҳовлида истиқомат қилувчи иннаарситликлар учун кутилмаган тарзда келди. 11 миллион тонналик айсберг қишлоқни ташқи дунёдан узиб қўйди. У ердаги 170 киши ҳаммаси яхшилик билан тугашидан умид қиляпти.

Дания метеорологик институти CNN нашрига маълумот беришича, айсбергнинг сув тубида турган қисми баландлиги қарийб 100 метрни ташкил қилади ва бу Лондондаги Биг Бен соати баландлигига тенгдир.

Маҳаллий аҳоли айсберг эриб, катта тўлқинни келтириб чиқаришидан хавотирга тушмоқда ва ҳар эҳтимолга қарши қайиқлар бир неча кунлик озиқ-овқат билан тўлдирилмоқда.

Фото: kitv.com
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид