Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қора металл парчалари билан ишлаш қоидаларини бузганлик учун жарима солинади
20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 219-1-модда билан тўлдирилди. Унда қора металл парчалари ва чиқиндилари билан ишлаш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари назарда тутилган. Илгари бу рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндиларига дахлдор бўлган, деб ёзмоқда Norma.
Бундан буён қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сотиш қоидаларини бузиш қуйидаги миқдорларда жарималар солинишига сабаб бўлади:
• фуқароларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (материал эълон қилинган санада 1 843 000 сўмдан 2 764 500 сўмгача);
• мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 15 бараваридан 50 бараваригача (материал эълон қилинган санада 2 764 500 сўмдан 9 215 000 сўмгача).
Бунда қоидабузарлик ашёси бўлган қора металл парчалари ва чиқиндилари мусодара қилинади.
Мамлакатда қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (сотиб олиш) билан фақат «Ўзметкомбинат» АЖ шуғулланади. Аҳоли ва ташкилотлардан металл парчаларини қабул қилиш билан боғлиқ масалалар Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади.
Ҳужжат 21.07.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:14 / 19.04.2025