Фан-техника | 21:47 / 26.07.2018
8283
1 дақиқада ўқилади

McLaren ўз тарихидаги энг тезкор суперкари номини эълон қилди 

McLaren тарихидаги энг тезкор суперкар ниҳоят расмий ном олди. Аввал BP23 Hyper-GT шартли номини олган суперкар McLaren Speedtail деб номланди. McLaren ушбу моделдан ҳаммаси бўлиб 106 дона ишлаб чиқаради.

Фото: McLaren

Машина номидаги Speed (тезлик) сўзи машина феноменал динамик кўрсаткичларга эга бўлишини англатади. Машина салонида бир вақтда 3 киши ўтира олади. Ҳайдовчи ўриндиғи олд қаторда ўртада жойлашади.

Моделнинг капоти остида бензин ва электрда ишловчи двигателли гибрид куч қурилмаси ўрнатилади. Машинада 720S моделининг бензин мотори ўрнатилади. Янги машинанинг максимал тезлиги соатига 391 кмни ташкил қилади.  

Суперкар серияли тарзда 2019 йил охиридан бошлаб ишлаб чиқарилади. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг нархи тахминан 2,5 млн долларни ташкил қилади.  

Мавзуга оид