«Новичок иши». Британия полицияси пойабзал дўконидаги кузатув камералари билан қизиқиб қолди
Британиянинг Уилтшир графлиги полицияси Чарли Роули «Новичок» асаб-фалажловчи модда билан заҳарланган куни борган, Эймсбери шаҳри марказидаги пойабзал дўконидан видеокузатув камералари ёзувини олади. Бу ҳақда Huffington Post ёзмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, Роули пойабзал дўконига 30 июнь куни ташриф буюрган ҳамда ярим соат ўтиб ўз уйига қайтиб келган. Британиялик зобитлар ҳимоя кийимида дўкондан видеокузатув камералари ёзувини олишади, бу «Новичок иши» бўйича давом этаётган тергов доирасида қилинади. Полициячилар ҳимоя кийимини эҳтиёт чораси сифатида кийиб олишади, дея қўшимча қилган нашр.
Бунга қадар кимёвий ҳимоя костюмларини кийиб олган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Солсберидаги «Қиролича Елизавета боғлари» боғида ўрнатилган умумий ҳожатхоналарда «Новичок» асаб-фалажловчи модда изларини қидиришганди.
Чарли Роули ва унинг таниши Дон Стержесс 30 июнь куни Эймсберида ҳушсиз ҳолатда топилди. Британия полициясининг фикрича, улар «Новичок» асаб-фалажловчи моддаси билан заҳарланган. Роули ҳозирда шифохонадан чиқарилди, Cтержесс 8 июль куни вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Новичок» билан заҳарлангандан сўнг омон қолган британиялик ўз руҳий ҳолати ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024