Жаҳон | 04:17 / 26.07.2018
9700
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ расмий вакиласи:  «Тарихий декларация»нинг тақдири бизга маълум

Фото: Reuters

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Мария Захарова ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида АҚШ Давлат департаменти эълон қилган «Қрим декларацияси» номли ҳужжатга муносабат билдирди. 

«ОАВ: «АҚШ Давлат департаменти «Қрим декларацияси» номли расмий ҳужжатни эълон қилди. У Қрим Россиянинг бир қисми эканлигини тан олмайди ва АҚШнинг расмий позициясини билдиради».  Ахир, Эрон ядро дастури бўйича  эришилган келишув, Париж иқлим ўзгариши бўйича келишув ҳам АҚШнинг расмий сиёсати эди-ку. Обама шахсан шундай қарор қабул қилганди. Энди Трамп бу қарорларни қайта кўриб чиқяпти. Бизга «тарихий декларация»нинг қиймати маълум», деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти котиби Майк Помпео Қрим устидан Россиянинг суверенитетини тан олмаслигини билдирди. ​

Мавзуга оид