Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Черногория инвестициялар учун фуқароликни таклиф қила бошлади
Черногория ҳукумати инвестициялар орқали республика фуқаролигини олиш дастурини эълон қилди. Бу ҳақда фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи Henley & Partners компанияси хабар берган. Ташкилот сармоялар орқали фуқаролик дастурларини жорий этиш бўйича баъзи мамлакатлар ҳукуматларининг маслаҳатчисидир. Давлат дастурига оид маълумотлар Черногория ҳукуматининг расмий сайтида ҳам эълон қилинди.
Чет элликлар жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб республика паспортига эга бўлишлари мумкин. Эҳтимолий инвесторларга ҳомийлик учун бир неча вариантлар таклиф этилади. Улар орасида - мамлакатнинг ривожланган ҳудудларида ҳукумат томонидан тасдиқланган лойиҳаларга 450 минг евро миқдорида сармоя ёки кам ривожланган ҳудудларда лойиҳалар учун 250 минг евро миқдорида инвестиция киритиш.
Дастурнинг дастлабки уч йилида фақат 2 минг нафар хорижий фуқаро инвестор сифатида паспорт олиш имкониятига эга бўлади. Дастурга ариза топширилганидан сўнг бир ой ичида дастур қатнашчилари Черногорияда доимий яшовчи мақомини, олти ойдан кейин эса - мамлакат фуқаролигига эга бўлишади.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
08:52 / 12.05.2025