Жаҳон | 08:10 / 28.07.2018
3242
2 дақиқада ўқилади

Disney’нинг 21st Century Fox активларини 71 млрд долларга сотиб олиниши маъқулланди 

Фото: AP Photo/Richard Drew

The Walt Disney Company ва 21st Century Fox акциядорлари Disney томонидан Fox активларининг сотиб олинишини маъқуллашди. Бу ҳақда CNBC телеканали маълум қилди.  

Битим қиймати 71,3 млрд долларни ташкил қилади. 

Битим ёпилгандан кейин янги New Fox компанияси ташкил этилади. У Fox Broadcasting Co компаниясини,  Fox TV ҳудудий телестанциялари ҳамда Fox Sports ва Fox News кабел каналларини бирлаштиради.

Авввалроқ АҚШнинг Comcast компанияси Fox учун Disney билан курашишдан воз кечиб, эътиборини Британиянинг Sky телекоммуникация компаниясини сотиб олишга қаратишини маълум қилганди. 

Disney ва Comcast ўртасида 21st Century Fox активларини сотиб олиш учун рақобат 2017 йилда бошланган. Декабрда Disney Fox активларини 52,4 млрд долларга акциялар билан сотиб олишга тайёрлигини билдирган. Жорий йил июнда эса Comcast Fox учун 65 млрд доллар нақд пул тўлашга тайёрлигини маълум қилган. Охир-оқибат Disney вакиллари Fox учун нархни 71,3 млрд долларгача оширишган.

Мавзуга оид