Жаҳон | 12:50 / 28.07.2018
8510
1 дақиқада ўқилади

Россия ОАВ: "Зенит" ракеталар мажмуаси Қозоғистонга берилади

Фото: РИА Новости

"Зенит" ракеталар мажмуасининг Қозоғистонга берилишини юридик жиҳатдан мустаҳкамловчи ҳужжатлар 2018 йилнинг кузида бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида имзоланади. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигининг аэрокосмик қўмитасига таяниб РИА Новости хабар берди.

"Ҳа, "Бойқўнғир" мажмуаси бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак олтинчи йиғилишида "Зенит" космик ракета мажмуаси объектларини Россия Федерацияси ижараси таркибидан чиқариш бўйича далолатнома имзоланиши режалаштирилмоқда", — дейилган қўмита томонидан ҳамда ҳукуматлараро комиссия йиғилиши 2018 йил сентябрь-октябрида ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинган.

Қозоғистон томони мазкур мажмуани "Союз-5" ракеталарига мослаб модернизация қилиши ва бунинг учун 314 миллион доллар сарфлаши тахмин қилинмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид