Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаётган 12 мингдан ортиқ оила аниқланди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан хотин-қизларга алоқадор бир қанча масалалар, бу борада амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева маърузасида юртимизда қонуний никоҳдан ўтмасдан, фақат шаръий никоҳ билан яшаётганлар борасида тўхталиб ўтди.
– Биламизки, бундай никоҳлар қонунчилигимизда ноқонуний никоҳ ҳисобланади ва юртимизда 12 мингдан ортиқ оила қонунан никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётгани аниқланди. Маҳалла ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси аралашуви билан улардан 5152 тасининг никоҳи қонунийлаштирилди, – деди Танзила Норбоева.
Мавзуга оид
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
23:08 / 10.04.2025
Хитойда оила қуриш қоидалари соддалаштирилди
17:59 / 09.04.2025
Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди
19:03 / 22.11.2024