Берлинда Месут Ўзилни қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди
Германия пойтахти Берлин шаҳрида асли турк миллатига мансуб, немис футболчиси Месут Ўзилни қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди.
«Мен Ўзилман» акцияси «Axel Springer» нашриёти жойлашган бино олдида ташкил этилди.
Митинг иштирокчилар Туркия ва Германия байроқларини қўлга олиб, Bild немис газетасида чоп этилган материалга муносабат билдиришди.
Акция ташкилотчиларидан бири Билгили Уртменнинг айтишича, Германияда мусулмон ва турк миллатига мансуб фуқаролар сиёсий қарашлари туфайли тазйиқларга учрамоқда.
Месут Ўзил ЖЧ-2018 арафасида Англияга расмий ташриф уюштирган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан фотосуратга тушганидан кейин немис нашрларида қаттиқ танқидга учраганди.
Ўзил шу машмашалар давомида миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Айни вақтда 29 ёшда бўлган футболчи 2009 йилдан буён Германия терма жамоаси сафида халқаро майдонларда тўп суриб келаётганди. У миллий терма жамоа учун жами 92 ўйин ўтказган, 2014 йили Бразилия мундиалида чемпионга айланган.
Мавзуга оид
17:03 / 22.03.2023
Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади
02:21 / 02.12.2022
ЖЧ-2022. Япония Испания устидан иродали ғалабага эришиб 1-ўрин билан 1/8 финалга чиқди, Германия яна гуруҳда қолиб кетди
02:25 / 28.11.2022
ЖЧ-2022. Испания ва Германия ўртасидаги марказий баҳсда кучлар тенг келди
16:16 / 26.03.2021