Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигериядаги вазиятни ўнглаш учун президент хос аскарлари сафарбар қилинмоқда
Нигерия ҳарбий ҳаво кучлари ва президент хавфсизлиги хизматида фаолият олиб бораётган ҳарбийларнинг 1000 нафарини мамлакат шимоли-ғарбидаги «оловли ҳудуд»га юбормоқда. Бу ҳақда президент Муҳаммад Бухорий якшанба куни маълум қилган.
Нигерия сўнгги 9 йил давомида мамлакат ичида «Боко Ҳарам» ҳамда «Ғарбий Африка Ислом давлати» жангариларига қарши муваффақиятсиз кураш олиб бормоқда. Президентнинг таъкидлашича, бу курашда ҳукуматнинг кучсизланиб қолишига айнан маҳаллий полициячиларнинг жойларда сусткашликка йўл қўяётгани сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатда фермер ва чўпонлар ўртасидаги кичик низолар қуролли тўқнашувларга айланиб бормоқда. Шунингдек, жанубдаги дельта атрофига нефть қароқчилари ўрнашиб олган, улар билан бирга одам савдоси билан шуғулланаётган тўдалар ҳам мавжуд.
Охирги пайтда жиноятчилик ва тўдаларнинг тўқнашуви Замфара ҳамда Кадуна штатлари марказида ҳам тез-тез учраб турибди.
Бухорий келгуси йил феврал ойида ўтказилиши кутилаётган сайловга қадар мамлакатда тўлиқ тинчликка эришишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
01:47 / 19.01.2025