Жамият | 12:50 / 31.07.2018
16553
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада хотинини ўлдирган, қайнота ва қайнонасига жароҳат етказган куёв ушланди

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Данғара туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

30 июль куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи Х.С. Данғара туманида яшовчи қайнотаси Х.Э.нинг уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Х.С. ва уларни ажратмоқчи бўлган қайнотаси Х.Э. ҳамда қайнонаси Ф.Б.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Х.С.нинг рафиқаси касалхонага келтирилган вақтида вафот этган. Қайнота ва қайнонаси касалхонага ётқизилган. Х.С қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид