Жаҳон | 21:20 / 01.08.2018
5259
1 дақиқада ўқилади

Чикаголик ҳайдовчиларга бир ойга автомобилдан воз кечиш таклиф этилди

Фото: shutterstock

31 июль куни Lyft саёҳатлар сервиси, Zipcar каршеринги ва велосипедлар ижараси билан шуғулланувчи Divvy Bike компанияси Ditch With Lyft лойиҳасининг йўлга қўйилиши ҳақида эълон қилишди. Мазкур лойиҳа доирасида Чикагодаги ҳайдовчиларни бир ой давомида 550 доллар номиналли купон эвазига шахсий автомобилларидан воз кечишга чақиришмоқда.

Купон Lyft билан 300 долларлик, Zipcar билан 100 долларлик ва Divvy Bike билан 45 долларлик саёҳатлар ҳамда бир ойга 105 доллар номиналли жамоатчилик транспортидан фойдаланишни кўзда тутади. Сертификат лойиҳа сайтида рўйхатдан ўтган илк юз иштирокчига топширилади. Бунинг учун машинага эгалик қилиш ва анкетада унинг мавжудлигини тасдиқлаш лозим.

Кампания мақсади — одамларга шаҳар бўйлаб ҳаракатланишнинг турли усуллари борлигини намойиш қилиш. Lyft маълумотларига кўра, Чикаго аҳолиси ўз автомобилларига хизмат кўрсатиш учун йилига ўртача 13 минг доллар сарфлаб, улардан бор-йўғи 5 фоиз вақтларида фойдаланишар экан.

 

Мавзуга оид