Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания ҳукумати бурқа ва ниқобни тақиқлади
Данияда юзни тўлиқ ёпиб турувчи либослар ва ёпинғичлар, жумладан, бурқа ва ниқобни тақиқлаш ҳақида қонун кучга кирди, деб ёзади Анадўлу агентлиги.
Қонун 31 май куни қироллик парламентида тасдиқдан ўтган. Уни ёқлаб 75 нафар депутат овоз берган, 30 нафари қарши чиққан.
Тақиқни бузиш 1000 дания кронаси (156 доллар) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. Агар қоидабузарлик қайтадан содир этилса жарима миқдори 10 минг крона (1,6 минг доллар) гача етиши мумкин.
1 август куни кечқурун Даниянинг бир қатор шаҳарларида, жумладан Копенҳаген ва Арҳусда норозилик акциялари ўтказилиши кутилмоқа.
Копенҳаген университети томонидан 2010 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, Данияда 150–200 нафар аёл ниқоб, фақат уч нафари бурқа тақиб юришади.
Аҳолиси 5,7 миллион киши бўлган Данияда мусулмонлар 7 фоизни (қарийб 400 минг киши) ни ташкил этади.
Мавзуга оид
23:20 / 22.05.2025
Данияда пенсия ёши оширилади
19:42 / 27.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
14:25 / 17.04.2025
Дания аскарларини Украинага ўқитиш учун жўнатмоқчи
18:44 / 02.04.2025