Ўзбекистон | 21:36 / 01.08.2018
33593
1 дақиқада ўқилади

Президент маслаҳатчисига нуфузли университетни бошқариш вазифаси юкланди

Фото: Халқаро Пресс-клуб

Абдужаббор Абдусаттарович Абдувахитовга Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юкланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарори имзоланди. 

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари сифатида ишлаган Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида маълумот берилганди.

Президентнинг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Ташқи ишлар вазири ўринбосари бир пайтнинг ўзида вазирлик тизимига кирувчи университет ректори ҳисобланади. 

Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Абдувоҳидов Президент Давлат маслаҳатчиси этиб тайинлангандан сўнг, университет ректори сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. 

Мантиқан ушбу қарорни қўллаб-қувватлаш мумкин, чунки у энди Президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича секторга бошчилик қилади.

Мавзуга оид