Жаҳон | 09:49 / 02.08.2018
6255
1 дақиқада ўқилади

Сурия ҳукумати Ҳалабни қайта тиклашга киришди

Фото: РИА Новости

Сурия ҳукумати жангарилардан озод қилинган Ҳалаб вилоятидаги аҳоли пунктларини тиклаш бўйича давлат дастурини амалга оширишга киришди. Бу ҳақда РИА «Новости» вилоят губернатори ўринбосари Ҳамид Кюйнонинг баёнотига асосан хабар бермоқда.

«Давлат дастурида уч босқич мавжуд. Биринчидан, биз инфратузилмани тайёрлашимиз керак, чунки одамлар сув ва электр энергиясиз яшай олмайди. Иккинчи босқич - мақсадли ёрдам, биз ҳар бир оиланинг эҳтиёжларини аниқламоқдамиз. Учинчиси - аҳолини уйларига қайтаришдир, уларга ҳозир бу ерда хавфсиз эканлигини тушунтиришимиз керак», - дейди Кюйно.

Таъкидланишича, қайтиб келган қочқинлар қишлоқ хўжалигида фаол иштирок этиб, ўз уйларидаги томорқа ерларини тиклашмоқда, бу эса озиқ-овқат манбаси бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, вилоятда ўқув жараёнини имкон қадар тезроқ давом эттириш учун мактабларни фаол равишда қайта тиклашмоқда.

Мавзуга оид