Ўзбекистон | 12:12 / 02.08.2018
7696
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Сув хўжалиги ходимлари куни белгиланиши мумкин

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда Сув хўжалиги ходимлари куни белгиланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида бу борада тегишли қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа муаллифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳисобланади. 

Қонун лойиҳаси матнига кўра, июнь ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланиши мумкин.

Мавзуга оид