Жаҳон | 09:41 / 03.08.2018
5907
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мюллер билан учрашиш ҳақида қачон қарор қабул қилиши маълум

Фото: Carolyn Kaster/AP Photo

АҚШ президентининг адвокати Рудольф Жулиани сўзларига кўра, Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп 10 кун ичида президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви бўйича иш билан шуғулланаётган махсус прокурор Роберт Мюллер билан учрашиш ҳақида қарор қабул қилади. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Трамп Мюллер учрашиш ҳақидаги қарорни етти ёки ўн кун ичида қабул қилади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Трамп адвокатлари учрашишдан бош тортиш имкониятини ҳамон кўриб чиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп «Россия иши»га твиттер ёрдамида халақит беришга уринганликда гумонланаётгани билдирилганди.

Мавзуга оид