Ўзбекистон | 20:47 / 04.08.2018
10278
2 дақиқада ўқилади

Тест жараёнларида Давлат тест маркази вакилининг мажбурияти қандай?

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги  Қарорида ушбу мажбуриятлар белгилаб ўтилган.

Низомга кўра, қуйидагилар Давлат тест маркази вакилининг мажбуриятлари ҳисобланади:

 

  • ўзига бириктирилган бинода тест ўтказиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
  • белгиланган саналарда эрталаб соат 05:30 дан кечикмасдан ўзига тегишли бинога етиб келиш ва назорат хизмати пости орқали паспорти (рухсатнома ёки гувоҳнома) билан кириш;
  • бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари рўйхатини хизмат постларига етказишни таъминлаш;
  • тест материаллари солинган захира қутиларни сейфга жойлаштириб, муҳрланишини таъминлаш;
  • абитуриент тест синовлари қоидаларини бузган ҳолда, уни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида гуруҳ назоратчиларига жавоблар варақасининг 4-бўлимини расмийлаштириш учун кўрсатма бериш;
  • тест синовлари тугагандан сўнг абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетларни, тест материаллари қутиларини мазкур Низомда келтирилган тест материаллари қутиси реестри асосида Давлат фельдъегерлик хизмати ходимларига топшириш.
  • Шунингдек, Давлат тест маркази вакили абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки фойдаланилаётган ҳолатларда уларни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бермаса, мазкур ҳолат уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Давлат тест маркази вакили Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан алмаштирилиши мумкин. Энг асосийси, Низом талаблари асосида ўзига бириктирилган бинодаги гуруҳ назоратчилари фаолиятини ва абитуриентларнинг тест топширишини назорат қилиш бино раҳбарининг вазифаси ҳисобланади.

Жавоҳир Шамсутдинов
Ҳуқуқшунос

 

 

Мавзуга оид