Ўзбекистон | 22:49 / 04.08.2018
19195
2 дақиқада ўқилади

UZCARD: карта эгаси PIN-кодни ўзи киритиши лозим

UZCARD банклараро тўлов тизими карта эгаларини тўловни амалга оширишда карта PIN-кодини ўзлари мустақил киритишларига чақирди.

Компаниянинг таъкидлашича, Ўзбекистонда туризм соҳаси кундан-кунга ривожланиб бораётган бир даврда, ҳар бир давлат органи сайёҳларга сифатли ва хавфсиз хизматларини тақдим  этиши асосий мақсадлардан бири ҳисобланади. 

Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар зарурият туғилганда халқаро пластик карталардан фойдаланади. 

“Мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонлардан PIN-кодни оғзаки айтиш сўровларига ҳайрон бўлиб қарашлари табиий, сабаби бундай сўров уларнинг кўзи олдида ўғирликни содир этиш билан тенгдир. Бундай ҳолатга рўпаро келган сайёҳ ушбу савдо пунктида пластик карта орқали тўлов ўтказмасликка, балки банкомат ёрдамида ёки банкда маълум пул миқдорини нақдлаб олишга қарор қилиши табиий. Бироқ, “қора бозорга” мурожаат қилиши ҳам бундан мустасно эмас.”, - дейилади компания мурожаатида.

Шу сабабли компания банк вакиллари ва карта эгаларини пластик картадан фойдаланиш маданиятини шакллантириш  босқичида фаол иштирок этишга чақиради ҳамда карта PIN-кодини мустақил киритиш кераклигини таъкидлайди.

Мавзуга оид