Жамият | 15:32 / 06.08.2018
6158
5 дақиқада ўқилади

КНАУФ Ўзбекистонда Қурувчилар кунини нишонлайди

Фото: КНАУФ

Бу йил анъанага биноан КНАУФ компанияси Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қурилиш соҳаси ходимлари учун байрам тадбирларини ташкиллаштиради. Кўнгилочар тадбирлар 2018 йил 6-12 август кунлари республикамизнинг 12 шаҳрида ўтказилади.

Иккита брендлаштирилган юк автоуловлари байрамона дастурлари билан бир ҳафта мобайнида мамлакатимизнинг барча маъмурий марказларидан ўтади. Вилоят аҳолисини рақс бўйича маҳорат-дарслари, фокусчилар чиқишлари ҳамда турли танловлар ва эсдалик совғалари кутмоқда.

Тошкент шаҳрида Қурувчилар куни байрами “Таъмирчилик – бу санъат” шиори остида бўлиб ўтади. 12 август куни КНАУФ компанияси томонидан пойтахтимизнинг учта савдо марказларида, хусусан Самарқанд Дарвоза, Next ​ва Parus савдо марказларида ижодий фотозоналар безатилади. Тошкент шаҳри аҳолиси учун бир кунга машҳур ўзбек рассоми Бобур Исмоиловнинг ўзига хос асарлари қайта тикланади ва томошабинлар кўз ўнгида том маънода жонлантирилади. Ғаройиб қаҳрамонлар тадбир иштирокчиларини шарқона дурдона асарларнинг хушманзара композицияларига шўнғишлари учун расмлардан чиқиб келадилар. Деворларни нақш билан безашда Ҳопе Рихиева бўлиб танилган ва мухлислари томонидан севилган истеъдодли рассом Надежда Риксиева, асарлар муаллифининг розилигини олган ҳолда расмларни катта фотозоналарга трансляция қилади. Соат 12.00 дан 22.00 га қадар жонли экспозиция фонида расмга тушиш мумкин бўлади.

Ижодий машғулот ишқибозларини эса КНАУФ тематик маҳорат дарсларида қатнашиш учун “Анҳор-Локомотив”, “Локомотив”, Central Park ва “Ecopark”​ истироҳат боғларига таклиф қилади. Ташриф буюрувчилар ўз қўллари билан гипсокартондан турли буюмлар ясашлари, гипсдан ясалган фигураларни бўяшлари ва эсдалик сифатида олиб кетишлари мумкин бўлади. Ўзларини ҳақиқий уста бўлиб ҳис қилишни хоҳловчилар эса, мих бураш мосламаси ёрдамида гипсокартон элементларини пардеворга маҳкамлаб қўйишлари мумкин бўлади. Тадбир 12 август куни соат 16.00 дан 20.00гача бўлиб ўтади.

— Ишбилармон усталар ҳар замонларда жамият томонидан қадрланган. Инсон ўз ҳаётининг катта қисмини биноларда: уйларда, офисларда, дўконларда ўтказади ва шу туфайли атрофларини маҳкам деворлар ва сифатли ич пардозлари ўраб туришини истайди. КНАУФ таъмир ишларига жалб қилинган ишчиларнинг юқори маҳорати, билими ва ҳунарлари сўнгги натижага катта таъсир ўтказишини тушунади. Шу сабабли, қурувчиларнинг билим олишларига инвестиция қиламиз ва ёш мутахассисларни қўллаб қувватлаймиз. 6000 дан ортиқ мутахассислар ўқув марказларимизнинг сертификатларига эга бўлдилар. Ҳурматли қурилиш соҳаси вакиллари, касб байрамингиз билан табриклашга ижозат беринг! КНАУФ қурилиш материалларига ишонч билдиришингиздан ва компаниямизнинг таълим дастурларини фаол қўллаб қувватлашингиздан фахрланамиз. Оилаларингизда ҳар доим тинчлик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик ҳукм сурсин, — дея, қурилиш соҳаси вакилларини Ўзбекистондаги КНАУФ корхоналари директори Дмитрий Дерипалко табриклади.

Маълумотнома:

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7-августдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисидаги” фармонига мувофиқ, 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанбаси “Қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинди. Касб байрами “республикамизда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, қурилиш соҳасида эришилган ютуқларни кенг кўламда тарғиб қилиш ва мутахассисларни рағбатлантириш” мақсадида белгиланган. 2017 йил 21 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасида Қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги” Қонун қабул қилинди.

КНАУФ компанияси ҳақида:

КНАУФ – халқаро компания бўлиб, оилавий бизнес тамойилларига асосан ташкил топган ва ўзининг глобал миқёсдаги фаолиятига қарамасдан ушбу қадриятларни сақлаб қолган. Бугунги кунда КНАУФ халқаро гуруҳи дунёдаги энг йирик қурилиш моллари ишлаб чиқарувчиларидан биридир. 1993 йилда КНАУФ ўз инвестицион фаолиятини Россияда бошлаган, кейинчалик Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузияда корхоналар сотиб олинган ва ташкил топилган. Маркетинг фаолияти барча МДҲ давлатларида, Грузия ва Монголияда тарқалган. МДҲ мамлакатларидаги барча КНАУФ корхоналари замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган бўлиб, халқаро гуруҳ доирасида ягона ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланилади ва юқори сифатга эга қурилиш моллари ишлаб чиқарилади. Сифат стандартлари Германиядаги КНАУФ корхоналари ҳамда МДҲ давлатларидаги корхоналар учун ягонадир.

www.knauf.uzwww.knauf.ruwww.knauf.com сайтларида Ўзбекистондаги КНАУФ компанияси, МДҲ давлатлари ва дунёдаги КНАУФ компаниялари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Мавзуга оид