Ўзбекистон | 16:02 / 16.08.2018
2998
4 дақиқада ўқилади

КНАУФ компанияси Қурувчилар кунида кутилмаган тадбирлар билан Ўзбекистон аҳолисини мамнун қилди

Илк бор касб байрамини нишонлаш қурилиш соҳасидан ташқарига чиқди ва тасвирий санъатнинг ёрқин элементларини ўз ичига олди. Пойтахтда Қурилиш соҳаси ходимларининг куни шарафига таъмирлаш ва санъатнинг синтези қанчалик эсда қоларли ҳамда бетакрор бўлишини намоён қилишга қаратилган улкан лойиҳа амалга оширилди. Вилоятларда эса байрам тадбирлари бутун ҳафта 6 августдан 12 августгача давом этди.

КНАУФ компанияси мана иккинчи йилдирки Ўзбекистон аҳолиси учун кенг кўламли байрам тадбирларини ташкил этиб келмоқда. Пойтахтдаги тадбирларининг асосий қисми Тошкентдаги боғларда ўтказилди. Болалар иштиёқ билан ижодий маҳорат дарсларида ўзлари ясаган нарсаларини бўядилар, катталар эса гипскартонни тўғри маҳкамлашни ўрганиб олдилар.

Фото: КНАУФ

— Аввалига биз боғлардаги тадбирларини 20:00да якунлашни режалаштирган эдик, аммо аҳолига бу каби машғулотлар шу қадар манзур келдики, натижада Cэнтрал Паркдаги тадбирни 21:30гача узайтирдик. Шуниси эътиборлики, шуруповёрт билан ишлашда қизлар айниқса фаол бўлдилар. Натижада деворлар нафақат гипскартондан тузилган сўзлар, балки манзарали элементларга ҳам эга бўлди, — дейди «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ХК реклама бўйича етакчи менежери Ҳилола Якупова.

Фото: КНАУФ

Савдо-кўнгил очар марказларда КНАУФ компанияси катта муваффақият билан «Санъат даражасидаги таъмирлаш» номли ғаройиб акциясини ўтказди. Марк Вайлнинг «Илҳом» театри актёрлари Ян Добринин, Юлия Плакида ва Светлана Назруллаевалар рассом Надежда Риксиева жамоаси билан биргаликда таниқли рассом Бобур Исмоиловнинг шарқ дурдона асарларини ҳаётда акс эттира олдилар. Савдо марказларига ташриф буюрганлар ўзларини мусаввирнинг «Профил» (Нехт СКМ), «Хаёлпараст» (Самарқанд Дарвоза СКМ) ва «Аквариум» (Парус СКМ) каби ишларининг бир қисми сифатида ҳис этиш имконига эга бўлдилар.

Фото: КНАУФ

Жонли инсталляциялар КНАУФ жамоасининг ишини шахсан кўришга ташриф буюрган Бобур Исмоиловнинг юқори баҳосига сазовор бўлди.

Фото: КНАУФ

— «Санъат даражасидаги таъмирлаш» лойиҳаси учун менинг ишларим танлаб олинганлиги – бу катта шараф. Мен бошқа компанияларга яхши намуна бўла оладиган ажойиб ғоя ва унинг аъло даражада акс эттирилганлигини кўрмоқдаман. Келажак айнан шунда: компаниянинг ёрқин шахслари ва креатив ғояларида. Барча қурувчиларни байрам билан муборакбод этаман! — дея мурожаат қилди Бобур Исмоилов.

Фото: КНАУФ

Байрам тадбирлари анъанага кўра пойтахт билан чегараланиб қолмади ва деярли барча вилоятларда ўтказилди. Компания савдо белгиси туширилган юк автомобильлари табрик дастури билан бутун республика бўйлаб айланиб чиқди. Қурувчилар куни аҳолига мазмунли ва қизиқарли дастури билан ёдда қолди. Болалар энг фаол ва миннатдор мухлис бўлиб чиқишди. Улар катта иштиёқ билан рақс флешмобларида иштирок этиб, интеллектуал викториналарда бош соврин учун ўз кучларини синаб кўрдилар. Ўз маҳорати билан одамларни ҳайратга солувчи сеҳргар барча шаҳарларда кечаларнинг бош қаҳрамонига айланди.

Фото: КНАУФ

— Биз 11та шаҳарни айланиб чиқдик ва аҳоли КНАУФ жамоасини илиқ ва самимий кутиб олди. Одамлар чин дилдан томошани кўриб завқланишди, кейин эса сеҳргар ва бошловчилар билан суратга тушиш истагини билдиришди. Бизнинг болаларимиз жуда ҳам истеъдодли, рақс танловларида бунга яна бир бор амин бўлдик. Жиззах шаҳрида одамлар қандай ажойиб рақсга тушганларини бир кўрсангиз эди! — дея байрам турнесидан ўз таассуротлари билан бўлишди ташкилотчилар.

Фото: КНАУФ
Фото: КНАУФ
Фото: КНАУФ

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид