Ўзбекистон | 11:55 / 07.08.2018
28829
1 дақиқада ўқилади

АҚШдан келган ўзбекистонлик Давлат туризм қўмитасида юқори лавозимга тайинланди

Улуғбек Қосимхўжаев/Фото: Facebook

АҚШдан келган ўзбекистонлик Улуғбек Қосимхўжаев Давлат туризм қўмитасида юқори лавозимга тайинланди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар берган.

«Яна бир ватандошимиз Ўзбекистонга етиб келди ва юқори лавозимда ўз фаолиятини бошлади», - дейилади хабарда.

Қўмита Қосимхўжаевни Қўшма Штатлардан таклиф қилди, у ушбу давлатда 2000 йилда Пейс Университетини «Бизнесни бошқариш» мутахассислиги бўйича, 2007 йилда эса - Барри Университети магистратурасини «Молия» йўналиши бўйича тамомлади.

2007-2013 йилларда Барри ва Зандерберд университетларида дарс берган.

2014 йилдан Қўшма Штатларда туризм ва инвестициялар соҳасида ўз бизнесига асос солди.

Қўмитада ҳозирги кунда Қосимхўжаев раиснинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчидир.

Мавзуга оид