Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
Турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юбориш тартиби жорий этилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, ушбу қонун билан 13 турдаги лицензия ва рухсатнома талаби бекор қилинмоқда. 3 турдаги лицензия хабарнома шаклига ўтказилмоқда.
Жумладан, энди туризм агенти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш тартиби бекор қилиниб, унинг ўрнига турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юбориш тартиби жорий этилади.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лицензия ва рухсат бериш соҳасидаги бюрократик ҳолатларни бартараф этишга хизмат қилади.
Энди қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланиши ва президент томонидан имзоланиши керак.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
14:26 / 29.04.2025