Меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳукумат томонидан рағбатлантирилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорларнинг меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйишини рағбатлантирмоқда, Бош вазир Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақидаги қарорини имзолади. Бош вазирнинг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook саҳифасида шу ҳақида маълум қилди.
Оилавий меҳмон уйи – бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача бўлган меҳмон (сайёҳ)ни вақтинчалик яшаш ва озиқ-овқат билан таъминлаш хизматларини тақдим этувчи хусусий уй хўжалиги, бунда уй эгалари ушбу уйда сайёҳлар билан бирга яшаши кўзда тутилади. Бир киши учун 3 м кв ҳисобидаги турар-жой – оилавий меҳмон уйини ташкиллаштиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Қарорда бу жойлашув воситаларига қўйиладиган талаблар белгилаб берилган.
Оилавий меҳмон уйлари хизматлари индивидуал тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.
Меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва Ягона реестрнинг юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Оилавий меҳмон уйларининг хизматларини сертификациялаш учун соддалаштирилган тизим йўлга қўйилмоқда. Бу меҳмон уйини ўрганиш ҳужжати асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари Ягона реестрига киритиш ва тегишли маълумотномани бериш йўли орқали амалга оширилади.
Тижорат банкларига Оилавий меҳмон уйлари Ягона реестрига кирувчи индивидуал тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари аризасига кўра уларга имтиёзли шароитларда кредитлар ажратиш тавсия қилинади. Кредит энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида, беш йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли даврга берилади.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024