Ўзбекистон | 10:53 / 07.08.2018
11458
1 дақиқада ўқилади

МФЙ раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисига ойлик маош тайинланиши мумкин 

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида МФЙ раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисига ойлик маош тайинлаш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларни турли зарарли оқимлар ва ёт ғоялар таъсиридан асраш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Ёшлар куни белгиланишининг ўзи ҳам ёшларга эътибор ва қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратилганидан далолатдир. Ўсиб келаётган авлодга эътиборни бугун аввало оилада, маҳаллада кучайтиришимиз ва уларга зарур шароитларни яратишимиз учун барчамиз ўзимизда катта масъулиятни ҳис қилмоғимиз лозим.

“Маҳаллаларда ёшлар масалаларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишда самарадорликни таъминлаш мақсадида МФЙ раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисига ойлик маош тайинлашни таклиф қиламиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Мавзуга оид