Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали мулоқот ўтказишди
8 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди.
Мулоқотда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари юқори суръатларда ривожланиб бораётганини чуқур мамнуният билан қайд этишган.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати берган хабарга кўра, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг томонларни қизиқтирган долзарб масалаларини муҳоқама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқишган.
«Мулоқотда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини, кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг биринчи ярмида ўзаро товар айирбошлаш қарийб ўттиз фоиздан зиёд ошган. Туркиянинг етакчи саноат компаниялари ва банклари билан биргаликда мамлакатимиз ҳудудларида, аввало, юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, энергетика, транспорт-коммуникация, логистика ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, шаҳарсозлик, банк-молия соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
18:13 / 05.02.2024