Ўзбекистон | 08:51 / 09.08.2018
5740
4 дақиқада ўқилади

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси тасдиқланди

Фото: desktopbackground

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси, Концепцияни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қуйидагилар концепциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистонда ахборотлашган жамиятни жадал шакллантириш, Интернет тармоғини фуқаролар, жамият ҳамда давлат эҳтиёжларидан келиб чиққан холда уларнинг барқарор ижтимоий, маданий ва иқтисодий тараққиётига хизмат қилувчи маълумотлар билан бойитиш, глобал виртуал маконда миллий ахборот маҳсулотларини кенг тарқатиш;

аҳоли билан мулоқотнинг ва икки томонлама алоқанинг фаол ва самарали шаклларини жорий этиш, айниқса, қарорлар қабул қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан барқарор, режали ҳамда репрезентатив ахборот-коммуникация алоқаларини таъминлаш;

давлат бошқаруви тизимига, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича кенг миқёсли ишларни изчил давом эттириш ва уларни янги босқичга олиб чиқиш;

Ўзбекистон ҳамда унинг иқтисодиёти, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этишни бизнес тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокида амалга оширишнинг ташкилий- ҳуқуқий шароитларини яхшилаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал макондаги иштирокини, аҳолининг ахборотдан ва рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мақсадида илмий тадқиқотлар ҳамда ишланмаларни кўпайтириш, соҳада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

кичик бизнес вакиллари ва аҳолининг рақамли иқтисодиёт маконини шакллантиришдаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш самарадорлигига ишончини оширишга қаратилган ташкилий шарт-шароитлар яратиш ва унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;

виртуал макондаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ахборотлашган жамиятни шакллантириш, жамият ва давлат фаолиятида рақамли технологияларни, ахборот технологияларини ривожлантириш, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини, шунингдек, Интернет миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Концепция қуйидаги асосий тамойилларга таянади:

инсон ҳуқуқларининг устуворлиги;
қонунийлик;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги;
икки томонлама алоқа;
ижтимоий йўналтирилганлик;
ахборот маконининг бирлиги;
тизимлилик;
ахборотни ҳимоя қилиш.

Қуйидагилар концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

а) ахборотлашган жамиятни жадал шакллантириш.
б) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан барқарор, тизимли мулоқотини таъминлаш ва ахборот-коммуникатив алоқаларини кучайтириш.
в) давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш.
г) Ўзбекистоннинг тезкор “рақамли тараққиёти”, иқтисодиёти, ижтимоий, социал ва гуманитар соҳаларини бизнес ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида ривожлантириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш.
д) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда мавжудлигини таъминлаш, аҳолининг ахборотдан, рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришни назарда тутувчи илмий тадқиқотлар, ишланмаларни рағбатлантириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
е) глобал виртуал ва рақамли маконни шакллантириш соқасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш.

Мавзуга оид