Иссиқкўлда Ўзбекистон фуқароларини тунаб кетишди
Иссиқкўл вилоятида милиция ходимлари томонидан ўғирликда гумон қилинган шахслар қўлга олинди. Улар Норин вилоятидан келган, деб хабар бермоқда «Вечерний Бишкек».
Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон-Ота шаҳарида милиция ходимлари томонидан ўтказилган амалиётлар чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий мулкини ўғирлашда гумон қилинган шахслар қўлга олинди.
36 ёшли Т. Жумгалбек ва 22 ёшли Ж. Арген содир этилган жиноят бўйича ўз айбини тан олган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, 23 июль куни Ўзбекистоннинг уч фуқароси: 60 ёшли Долорес Кан, 62 ёшли Екатерина Ли ва 51 ёшли Инна Кан Иссиқкўл туман милициясига мурожаат қилган.
Жабрланувчиларнинг кўрсатишича, Чўлпот-Ота шаҳридаги «Персона» хусусий дам олиш уйида ҳордиқ чиқаришаётган бўлган. Кўлда чўмилиб келиш учун чиқиб кетишганида, номаълум шахслар коттежга кирган ва уларга тегишли иккита «Самсунг А5», «Самсунг С4» мобиль телефони, иккита iPad ҳамда 660 доллар миқдоридаги пулларни ўғирлаб кетган.
Ушбу ҳолат бўйича Қирғизистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида гумон қилинувчилар 15 кундан кейин қўлга олинган.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
10:47 / 07.11.2024
Тошкентдан Иссиқкўлга поезд 2025 йилдан қатнай бошлайди
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024