Транспорт воситасидан чиқувчи шовқин даражаси меъёрини аниқлашга қаратилган норма юзасидан таклиф киритилди
Бу борадаги ташаббус Тошкент шаҳар ИИББ томонидан илгари сурилди. Бунга тунги вақтда шаҳар кўчалари бўйлаб уюштирилаётган пойгаларда мотоцикл моторининг шовқинидан безовта бўлаётган аҳоли мурожаатларининг кўплиги сабаб бўлган, дейилади ИИББ хабарида.
Айни вақтда ўзлаштирилган халқаро тажриба асосида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига транспорт воситасидан чиқаётган шовқин даражасини аниқлаш ва уни тартибга солишни назарда тутувчи зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритилди.
Бундан аввал Тошкент шаҳридаги тунги патруллаш вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан мотоциклчилар тўхтатилиб улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Тушунтириш тадбирларида мотоцикл ишқибозларига Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин эмаслиги ва ҳамшаҳарларимиз ҳуқуқларини ҳурмат қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, сутканинг тунги вақтида ҳар ким осуда дам олиш ҳуқуқига эга.
Мотор овози ва тезликни хуш кўрувчи кўпчилик ҳайдовчилар бир қатор қоидаларни бузганликлари аниқланган: кимдир мотоциклни маст ҳолда бошқарган, яна кимдадир транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқни берувчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, айримлар эса зарур жиҳозларсиз ҳаракатланиб, биринчи галда ўз ҳаётини хавф остига қўйган. Бундай ҳолатлар аниқланганда транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган ва содир этилган қоидабузарлик юзасидан баённомалар расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
13:37 / 02.07.2024
Ўзбекистонда тунда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда
21:54 / 10.06.2024
Пойтахт Транспорт бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
22:07 / 17.05.2024
Фарғона водийсини бошқа шаҳарлар билан боғлайдиган қўшимча темирйўл қатновлари йўлга қўйилади
19:19 / 07.05.2024