Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда ТДТУ филиали ташкил этилади
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида Олий ва ўрта марта махсус вазирлигининг “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм каналига кўра, ҳужжатда Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг 5та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси 125та этиб белгиланган.
Қарорга кўра, Филиалнинг 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингенти Фарғона вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) республика олий таълим муассасаларига 1-иловада белгиланган таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топшириб, тест синови натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30%дан кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида шакллантирилади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўриши қайд этилган.
Мавзуга оид
07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:36 / 15.03.2025