Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мазали Олот сомсаси. Унинг машҳурлик сири нимада? — видео
Бухоро вилоятининг Олот тумани. Бу ерда тайёрланадиган сомса довруғ қозонган ва халқ орасида жуда машҳур.
Kun.uz таҳририяти вакиллари хизмат сафари билан Бухорода бўлишганида машҳур Олот сомсасининг тайёрланиш жараёни билан танишишди.
Олот сомса азалдан мол гўштидан тайёрланади. Айниқса жазирама иссиқда одамларнинг аксарияти қўй гўшти истеъмол қилишмайди. Унинг масаллиқлари ичидан помидор ҳам ўрин олган.
Фарқли жиҳатларидан яна бири — у тандирда эмас, духовкада пиширилади. Шу сабабли хўрандалар сомсани узоқ кутиб қолишмайди. Нархи ҳам ҳамёнбоп. Сомсалар пайдар-пай столга тортилмоқда.
Саратоннинг жазирамасига қарамасдан қайноқ сомсага мижоз кўп. Бу сомсахонада бир кунда 3 мингта сомса ёпилар экан.
Йўлингиз тушиб, Бухорога борсангиз, Олот сомсасидан албатта татиб кўринг.
Мавзуга оид
13:33 / 24.05.2025
Олотда пропан шохобчасида ёнғин рўй берди
11:32 / 16.04.2025
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
19:00 / 27.05.2023
«Кутубхоналар ҳар бир қишлоқ, ҳар бир маҳаллада бўлиши керак» – Бухоронинг чекка маҳалласида кутубхона очган қиз
21:36 / 08.10.2022