Спорт | 22:30 / 11.08.2018
21484
1 дақиқада ўқилади

Жерар Пике энди Испания терма жамоаси таркибида ўйнамайди

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Луис Энрике билан бир ҳафта олдин гаплашдим ва бир қарорга келганимни айтдим. Бу жуда зўр тарих бўлди, аммо, энди эътиборимни «Барселона»га қаратаман. Клубда қанчалик кўп қолсам, шунчалик яхши», – деб 31 ёшли каталониялик сўзларини келтирмоқда AS.

Пике Испания терма жамоаси таркибида 2009 йилда, Англияга (2:0) қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган. Шу пайтгача у 102та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган. Бу ўйинларда 73та ғалаба ва 15та дурангга эришиб, 14 марта ютқазган. ЖЧ-2010 ва Евро-2012 мусобақасида ғалаба қозонган.

Мавзуга оид