Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каспий бўйи мамлакатлари Эрон ядровий шартномасини қўллаб-қувватлайди
Каспий бўйи давлатлари етакчилари Эрон ядровий шартномаси бўйича кенг қамровли Қўшма хатти-ҳаракатлар режаси (ҚХҲР)ни ҳимоялаш истагини тасдиқлашди. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний шу мазмунда баёнот билдирди.
"Каспий бўйи мамлакатлари савдо-иқтисодий муносабатлар билангина чекланиб қолмай, алоҳида мамлакатларда кузатилаётган бир томонлама хатти-ҳаракатларга нисбатан муносабат билдираётгани жуда қувончли, - деди у. - Каспий бўйи мамлакатлари ҚХҲРни қадрли халқаро келишув сифатида ҳимоя қилмоқда".
Май ойида Америка президенти Дональд Трамп АҚШнинг ҚХҲРдан чиқаётгани ҳақида маълум қилиб, нафақат Эронга эски санкцияларни қайтариши, балки янги санкциялар киритишга ҳам ваъда берганди. У Вашингтон ҚХҲР ўрнига янги келишувни имзолашга тайёр эканига ишонтириб, бунда Эронга муайян шартларни қўйган.
ҚХҲР 2015 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари, Германия ва Эрон томонидан тузилган. Бу келишув ўз вақтида АҚШ ва ЕИ томонидан киритилган санкцияларни бекор қилиш эвазига Теҳроннинг ядровий ишланмаларини чеклашни назарда тутади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025