Жаҳон | 23:59 / 14.08.2018
6679
1 дақиқада ўқилади

Генуяда кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди

Фото: AP Photo / Vigili Del Fuoco

Италиянинг Генуя шаҳрида автомобиль кўпригининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди. Бу ҳақда журналистларга ҳалокат жойида иш олиб бораётган Италия ёнғин хизмати вакили маълум қилди.

Аввалроқ Италия транспорт ва инфраструктура вазири ўринбосари Эдоардо Рикси кўприк қулаши натижасида 22 киши ҳалок бўлганини билдирганди. 
Фуқаро мудофааси миллий хизмати раҳбари Анжело Боррелли камида 10 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганини, 13 киши эса жароҳатланганини қайд этди.

Қайд этилишича, баландлиги тахминан 50 метр бўлган кўприк дарёнинг устидан ўтган, у ерда турар жойлар, темир йўллари ва саноат зоналари жойлашган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид