Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримов: «Ҳар бир спортчимиз олтин медалга лойиқ»
Хабарингиз бор, 18 август куни Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади. Kun.uz мухбири ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори Исроил Мадримов билан “Тошкент” халқаро аэропортида суҳбат уюштирди.
“Кайфиятлар аъло даражада. Тайёргарлик яхши ўтди. Байроқдор бўлишнинг ҳам масъулияти жуда катта. Бу нарсани кутмагандим. Лекин, шу нарса юкланганидан сўнг ўзимга ишонч ҳам ортди.
Фақат ютуқ ҳақида ўйлаяпмиз, бошқа нарса йўқ. Қозоғистон, Филиппиндан кучли боксчилар бор.
Умид қиламизки, терма жамоанинг ҳар бир аъзоси медални қўлга киритади. Сабаби ҳар бир спортчимиз олтин медалга лойиқ. Режамиз максимал даражада”, - дея айтиб ўтди Исроил Мадримов.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025